Россиялик мутахассис “Пахтакор”нинг тренерлик штабини тарк этди

Дата: 11:16, 24-08-2015.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Россиялик мутахассис Александр Григорян “Пахтакор” футбол клубининг тренерлик штабини тарк этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Александр Григорян ва “Пахтакор” ўзаро келишувга мувофиқ шартномани бекор қилдилар. Россиялик мутахассис оилавий сабабларга кўра келишувни тугатишни илтимос қилди. Тренернинг сўзларига кўра, иқлим унинг оила аъзолари соғлигига ёмон таъсир қилган. Унинг илтимоси қондирилди ва томонлар ўзаро келишдилар”, – деб таъкидлашди “Пахтакор” матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Григорян “Пахтакор”да бош мураббий вазифасини бажараётган Нуғмон Ҳасановнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган эди.

Бундан олдин у россиянинг “Луч-Энергия” ва “Тосно” клублари билан ишлаган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: