Россиялик Қозоғистондан Ўзбекистонга $11 минг олиб ўтишга уринди
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек давлат чегарасида чегарачилар томонидан $11 минг миқдордаги декларация қилинмаган валютани олиб ўтишга уринишга чек қўйилди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР МХҚ чегара хизмати матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Б.Конисбаев (Жанубий Қозоғистон) номидаги чегара назорати бўлими чегарачилари томонидан Tоyota Camry маркали автомобилни чегара назоратидан ўтказиш пайтида Россия Федерациясининг 35 ёшли фуқароси ушланди. Уни шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида фуқаронинг ёнидан $11 минг миқдордаги декларация қилинмаган валюта топилди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.
Чегара хизмати маълумотларига кўра, фуқаро Қозоғистондан Ўзбекистон Республикасига қараб йўл олаётган бўлган.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан текшириш олиб борилмоқда.