Россиялик рус тили мутахассислари Тошкентда қатор тадбирлар ўтказадилар

Дата: 18:01, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – 6 октябрдан 11 октябрга қадар Тошкентда рус тили ўқитувчилари учун “Рус тили” федерал мақсадли дастури доирасида ташкил этилган услубий маҳорат дарслари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур мактаблар, олий-ўқув юртларининг илмий-педагогик ходимлари, рус тили ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, рус тили ва адабиёти бўйича маҳорат дасрлари, педагогик машғулотлар ва семинарларни ўз ичига олади. Маҳорат дарслари якунлари бўйича тўплам чоп этилади. Маҳорат дарслари иштирокчилари рус тили ва адабиёти бўйича илмий-услубий адабиётлар кўргазмаси, семинар ва маҳорат дарсларига ташриф буюриш, шунингдек, мавзуга доир “доира суҳбати”да қатнашиш имконига эга бўладилар”, – деб таъкидлашди “Россотрудничество” матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: