Россиялик сайёҳлар Туркия ва Таиланд ўрнига Қирғизистонда дам олишни афзал кўрадилар

Дата: 14:50, 05-02-2015.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Россияликларнинг катта қисми олис хориж ўрнига айнан Қирғизистонга туристик йўлланмалар олмоқдалар, дея хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Маданият, маълумотлар ва туризм вазирлиги Туризм департаменти директори Максат Чакиевга асосланган ҳолда.

“Россиянинг таҳлилий агентликларидан бири россияликлар қаерга сайёҳлик йўлланмалари олаётганлиги ҳақида тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, ушбу йўналиш Туркия ва Тайланд эмас, айнан Қирғизистон бўлиб чиқди”, – деб таъкидлади М.Чакиев муассасанинг пайшанба кунги коллегиясида.

Амалдорнинг фикрига кўра, ушбу маълумотлар сайёҳликни ривожлантириш ва дам олувчиларни жалб қилиш бўйича вазифалар муваффақиятли бажарилаётганлигидан далолат беради.

Маълумот ўрнида, 2014 йилда Қирғизистонга жуда кўп сайёҳ ташриф буюриб, уларнинг умумий сони 4 млн. киши атрофидани ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: