Россиялик сенаторга кўра 2015 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга киришлари мумкин

Дата: 16:04, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) киришлари мумкин, деб хабар қилди “Рус янгиликлар хизмати” нашрига россиялик сенатор, халқаро масалалар қўмитаси аъзоси Игорь Морозов.

“Тожикистон бизнинг ЖХҲШТ бўйича фаол ҳамкоримиз, у эркин савдо ҳудудида тўлиқ ҳажмда ишламоқда. Ва мен ўйлайманки, объектив равишда ЕОИИ аъзоси бўлиш ҳақида қарорга келиши лозим”, - деди сенатор.

У шунингдек, 2015 йилда Ўзбекистон ҳам Иттифоқ аъзоси бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади. Морозов ЕОИИ доираида яратилаётган ягона иқтисодий ҳудуд Россия билан умумий чегараси бўлмаган бошқа мамлакатлар учун ҳам қизиқарли эканлигини ҳам қайд этди.

“Ҳозирда Вьетнамнинг эркин савдо ҳудудига қўшилиши бўйича йўл харитасини амалга ошириш бўйича ишлар якунланмоқда. Эрон ва Туркия ҳам ушбу ҳудудга қўшилиш ҳақида очиқ айтмоқдалар”, - деб таъкидлади сенатор.

Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ россия иқтисодиётини янги даражага кўтаради, ҳамкорлар қанча кўп бўлса, иттифоқ ҳам шунча мустаҳкам бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Евроосиё ИИ 2000 йил 10 октябрда ташкил этилган эди. Унинг таркибига Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон кирган эди. 2015 йил 1 январдан бошлаб ЕОИИ ҳақидаги шартнома кучга киради. Уни Россия, Беларусия ва Қозоғистон имзолаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: