Россиялик шоира ва композитор Самарқанд ҳақида қўшиқлар тўпламини чиқарди

Дата: 16:26, 27-03-2015.

Самарқанд. 27 март. ЎзТАГ – Наврўз арафасида россиялик шоира ва композитор Галина Маслова Самарқанд ҳақида “Олтин водийда” (In the Golden Valley) номли қўшиқлар тўпламини чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самарқанд вилояти ҳокимияти сайтидаги хабарга кўра, муаллиф қадим ўзбек шаҳри ҳақида жами 20 янги қўшиқ ёзган. Қўшиқлар ҳам шоиранинг ўз сўзларига, ҳам бошқа муаллифлар, асосан, “Самарқанд – шоирлар илҳоми” халқаро танлови иштирокчилари сўзларига ёзилган.

“Олтин водийда” қўшиқлар тўпламига 14 янги композиция кирган. Шунингдек, дискка қўшиқлар матни битилган ва Самарқанднинг тарихий-маданий обидалари суратлари туширилган рангли буклет ҳам илова қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: