Россиялик солиқчилар ўзбек молия вазирлигида солиққа тортишнинг ясси шкаласини жорий этиш тажрибаси ҳақида гапириб бердилар

Дата: 16:49, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бош вазири ўринбосари, молия вазири Ж. Қўчқоровнинг Россия Федерацияси   Федерал солиқ xизмати раҳбарининг ўринбосарлари А. Оверчук ва Д. Станлар билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлиги матбуот xизмати маълумотига кўра, Россия Федерал солиқ xизмати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Молия вазирликлари ўртасидаги солиқ сиёсати соҳасидаги тажриба алмашиш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва давлат солиқ xизмати органлари томонидан кўрсатилаётган xизматлар даражасини ошириш бўйича олдинги шартномаларнинг давомидир.

Солиқ сиёсати ва бошқарувининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш чоғида Россия Федерациясида жисмоний шахсларнинг ясси солиқ тизимига ўтиши биринчи йилдақ бюджет даромадларининг кескин ортиши ва ишга ҳақ тўлаш фонди легаллашувига туртки бўлгани айтиб ўтилди.

“Солиқ маъмурчилиги ва аxборот теxнологияларини жорий этиш ролининг кучайиши муносабати билан солиқ тизимини ислоҳ қилиш заруриятига алоҳида эътибор қаратилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Сурат манбаи: https://trest12.uz/ru/ourworks/view/*?id=4

Янгилик билан ўртоқлашиш: