Россиялик терговчилар Ўзбекистонга Москвада ўлдирилган қизча билан боғлиқ ҳуқуқий кўмак тўғрисида сўров йўлладилар

Дата: 22:58, 03-03-2016.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ - Россиялик терговчилар Ўзбекистонга Москвада ўлдирилган қизча билан боғлиқ ҳуқуқий кўмак тўғрисида сўров йўлладилар. Тергов қўмитасининг расмий вакили Владимир Маркиннинг сўзларига кўра, ўзбек томони бунга тайёрлигини билдирган, деб хабар қилади РИА Новости.

“Терговчилар Ўзбекистон Республикасига ҳуқуқий кўмак тўғрисида сўров йўлладилар, ўзбек ҳамкасблар гумонланаётган кишининг шахси ҳақида маълумот йиғишга тайёрлигини билдирди”, - деди Маркин.

Шунингдек, у тергов “тўлиқ, объектив ва ҳартомонлама” бўлишига ваъда берди.

Эслатиб ўтамизки, РФ ТҚ хабарига кўра, шафқатсиз қотиллик Москвада душанба куни эрталаб содир этилган. Асли ўзбекистонлик энага Гулчехра Бобоқулова катталар уйдан кетганидан кейин кичкина қизчали ўлдириб, хонадонга ўт қўйган ва кечага чиқиб кетган.

Метрога кириш жойида қўлга олинганга қадар аёл 20 дақиқа давомида кўчада ўлдирилган боланинг калаасини кўтариб юрган, ўзига ўзи гапирган ва атрофдаги кишилар ва полициячиларга таҳдид қилган, деб маълум қилди РИА Новостига воқеа гувоҳлари.

Жиноят сабаблари ўрганилмоқда, лекин РФ ТҚ хабарига кўра, Бобоқуловани гижгижлаган кишилар бўлиши мумкин. РИА Новости манбаси маълумотларига кўра, кўп эҳтимоли билан бу унинг собиқ ўйнаши бўлиши мумкин.

Аёлнинг ўзини тутиши ғалатилигини ҳисобга олган ҳолда, тергов тезда суд-психиатрик экспертизасини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: