Россияликлар ўзбек полиэтиленига қизиқмоқда

Дата: 13:22, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Россия компаниялари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган паст босимли полиэтиленни (ПБП) фаолроқ сотиб ола бошладилар, дея хабар беради Маркет Репорт портали.
Бунинг сабаби Россиядаги иккинчи энг йирик полиэтилен ишлаб чиқарувчи – “Ставролен” компаниясининг анчадан бери тўхтаб қолганидир. Россия компаниялари пуфланувчи ва қуйилувчи ПБПни фаол харид қилмоқдалар. Ўзбек биржасида унинг бир тоннаси $1400-1405 атрофида баҳоланмоқда. Бутен қуйилувчи полиэтилени бўйича битимлар эса тоннасига $1450-1505 атрофида тузилмоқда.
Ўзбекистондаги Шўртан газ-химия мажмуида ишлаб чиқарилганполиэтилен маҳсулотлари россия бозорида яхши маълум. Унинг баҳоси Осиё ва Яқин Шарқдаги нархлар билан солиштирадиган даражада. Аммо кириш божи тўланмаслиги сабабли ўзбек маҳсулоти бошқалардан кўра фойдалироқ бўлиб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: