Россияликлар Ўзбекистонни МДҲ мамлакатларида гастрономик туризмнинг топ-5лигига киритишди
Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Россияликлар Ўзбекистонни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ва яқин хорижда гастрономик туризмнинг топ-5лигига киритишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия ОАВ хабарларига кўра, бундан тадқиқот ТурСтат таҳлилий агентлиги томонидан тайёрланди.
МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп гастрономик туризм йўналишлари топ-5лигига Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилди.
Рейтинг гастрономик турларга бўлган талабни таҳлил қилиш маълумотларига асосланиб тузилган.
Масалан, Россиядан Озарбайжон ёки Грузияга етти кунлик гастрономик тур авиачипталар билан биргаликда ўртача $800, Қозоғистон ва Арманистонга $900, Ўзбекистонга эса $1000га тушади.
Гастрономик туризмнинг россия йўналишлари етакчи ўнталигига Москва, Санкт-Петербург, Подмосковье, Владимир вилояти, Қозон, Твер вилояти, Тула вилояти, Олтой ўлкаси, Калининград вилояти ва Новгород вилояти кирди.
Эслатиб зтамизки, гастрономик туризм деганда у ёки бу мамлакат билан унинг миллий ошхонаси ва пазандалик намуналари, маҳорат дарслари орқали танишиш учун қилинган саёҳат тушунилади.