Россиянинг энг йирик авиаташувчиси Тошкентга бир неча рейсларни ёпмоқда, Росавиация агентлиги эса янги рейслар очмоқда

Дата: 16:21, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ - Россиянинг энг йирик авиаташувчиси - “Аэрофлот” Тошкентга Сочи, Ростов-на-Дону ва Минеральные Воды шаҳарларидан учадиган рейсларини ёпади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисидаги маълумот РФ Ҳаво транспорти федерал агентлигининг (Росавиация) расмий сайтида эълон қилинди.
Шу билан бирга ушбу авиакомпаниянинг Тошкент-Москва ва Тошкент-Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари сақланиб қолади.
Шунингдек, Росавиация маълумотларига кўра, икки мавсумдан бери бажарилмаётганлиги сабабли “Ютэйр” компаниясининг Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгороддан Фарғонага қараб учиш бўйича рухсатномасини олиб қўйиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Челябинск, Екатеринбург, Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгороддан Фарғонага қараб учишни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: