Россиянинг энг йирик рекрутинг компанияларидан бири Ўзбекистон, Грузия ва Қирғизистон бозорларига чиқмоқда

Дата: 13:10, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Интернет-рекрутмент соҳасида Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь ва Озарбайжон бозорларининг етакчиси бўлган россиянинг HeadHunter компанияси Ўзбекистон, Грузия ва Қирғизистон бозорларига чиқмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Иш берувчилар учун HeadHunter грузиялик 500 ошиқ, Қирғизистондан 2 минг ва Ўзбекистондан 3 мингдан зиёд изланувчиларнинг резюмеларини тақдим этиши мумкин. Компания ҳар ойда ўз изланувчилар базасини бир неча юзга кўпайтириш ниятида”, – деб таъкидланади компания хабарида.

“Биз ниҳоят Ўзбекистон, Грузия ва Қирғизистон бизнесига ўз хизматларимиз ва онлайн-рекрутмент соҳасидаги технологияларимизни таклиф этишдан мамнунмиз. Биз янги бозорларга чиққан ҳолда у ерда етакчиликни қўлга олишни режалаштирганмиз. Бу бизнинг стратегиямизга тўлиқ мос келади”, – деб таъкидлади HeadHunterнинг бошқарувчи директори Михаил Жуков.

Янги сайтлар иши ва мижозлар билан алоқани HeadHunterнинг Қозоғистон ва Озарбайжондаги ваколатхоналари таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: