Россиянинг “Евраз” холдинги тошкент метрополитенига рельслар партиясини етказиб берди

Дата: 22:55, 12-02-2015.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Россиянинг “Евраз” холдинги “Тошкент метрополитени” ДУКга 25 метрлик рельслар партиясини етказиб беришни ниҳоясига етказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жами 960 тонна атрофида қиймати $1,2 млнлик ана шундай рельслар етказиб берилди”, – деб таъкидланади россия компанияси хабарида.

“Ўзбекистонлик буюртмачилар билан ҳамкорликнинг ривожланиши биз учун ўта муҳим, чунки Узбекистон маҳсулотларимизнинг МДҲдаги энг йирик истеъмилчиларидан бири”, – деб қайд этди “Евраз” бошқарувчи директори Алексей Юрьев.

Тошкент метрополитени – Маркаўзий Осиёдаги биринчи ер ости транспорт тармоғи бўлиб, 1977 йилда ишга туширилган. Ҳозирда 29 станциядан иборат уч метро линиясининг узунлиги 36,2 кмга тенг. Кунига метро хизматларидан 200 минг йўловчи фойдаланади.

ЕВРАЗ – МДҲ мамлакатларига рельслар етказиб берувчи энг йирик компания. Ҳудудда унинг улуши 60% ошади. ЕВРАЗ рельслари ўта юқори ҳароратли ҳудудлар, хусусан, Туркманистон ва Ўзбекистон фойдаланилади. Бундан ташқари, компания Латвия, Литва ва Эстонияга ҳам маҳсулотлар етказиб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: