Россиянинг Калининград ҳудуди аҳолиси €810 эвазига Ўзбекистонга 5 кунга бориб, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюришлари мумкин
Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Россиянинг Калининград ҳудуди аҳолиси камида €810 эвазига Ўзбекистонга 5 кунга самолётда бориб, тезюрар поездда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюришлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар “Силк Роад” ўзбек туристик компанияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси вакиллари томонидан Калининград шаҳрида ўтказилган Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросимида эълон қилинди.
Ўзбек томони Россиянинг ғарбий ҳудудларида иккинчи маротаба туристларни жалб қилишга бағишланган ана шундай тадбирларни ўтказмоқдалар.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг июнида Калининградлик 10 атрофида туристик операторлар вакиллари ва журналистлар Бухоро, Самарқанд ва Ташкентга ташриф буюрган эдилар.