Россиянинг "Новапорт" компанияси Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилади

Дата: 16:07, 31-05-2019.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Россиянинг "Новапорт" компанияси Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Битим имзоланиши Ўзбекистон Бош вазирлари Абдулла Арипов ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев раислигида 30 май куни Урганчдаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси доирасида бўлиб ўтди.

"Новапорт Холдинг" компанияси (Россия) ва Ўзбекистон ҳукумати Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларни модернизация қилиш ва ривожлантириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолади", - дейилади Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Россия томонидан ушбу ҳужжат "Новапорт Холдинг" МЧЖ бошқаруви раиси Роман Троценко, Ўзбекистон томонидан Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов томонидан имзоланди.

 

Сурат манбаи: uzbekistan.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: