Россиянинг “НТВ” телеканалида ўзбек ошхонаси ҳақида кўрсатув намойиш этилади

Дата: 18:21, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Россиянинг “НТВ” телеканалида чиқадиган оммабоп “Поедем, поедим” телекўрсатуви суратга олинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” НК маълум қилишларича, ҳафталик кўрсатувнинг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга 9 ноябрда ташриф буюрди. Гуруҳга таниқли бошловчи, пазандалик санъати билимдони Жон Уоррен бошчилик қилмоқда.
Кўрсатувининг Ўзбекистон ҳақидаги янги сони Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида суратга олиш режалаштирилган. Бу орқали миллионлаб томошабинларга ўзбек миллий таомлари тайёрлашни ўргатибгина қолмай, шарқнинг қадимий икки дурдона шаҳри бой тарихи, урф-одатлари ва анъаналаридан билан ҳам танишиш имкониятига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамизки, “Поедем, поедим!” кўрсатувининг ташрифи “Мега-инфо-тур” ҳукумат дастури доирасида “Ўзбектуризм” МК ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК кўмагида ташкил этилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад хорижликларни Ўзбекистон ҳудудларининг тарихий ва маданий обектлари ва туристик имкониятлари билан таништиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: