Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо уйи очилади

Дата: 17:35, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Тез орада Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбек-россия савдо уйи ўз ишини бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси берган маълумотга кўра, Россиянинг “Фин Инвест Консалтинг” компанияси билан тегишли ҳамкорлик шартномасини имзоланган.

Ўзбекистон-Россия савдо уйи Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари билан харидорларни таништириш, қуритилган, қайта ишланган ва янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш, холдинг компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни ва стратегик инвесторларни жалб этиш, маҳсулот сотишнинг янги бозорларини излаш йўналишларида фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, яқин орада Россиянинг Москва (Россия) ва Дубай (БАА) шаҳарларида ҳам ўзбек савдо уйлари иш бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: