Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейс очади

Дата: 20:26, 12-10-2016.

Тошкент. 12 окттябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 4 ноябридан бошлаб Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Челябинск-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар ҳафтанинг жума куни соат маҳаллий вақт билан 8.35да Челябинск аэропортидан ҳавога кўтарилган самолёт соат 10.50да Тошкент аэропортига қўнади. Тошкентдан жума куни 12.20да парвоз қилувчи ҳаво лайнери Челябинскка 15.35да етиб боради. Парвозлар бортига 160 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган қулай Airbus A-320 самолётида амалга оширилади”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Авиаташувчи маълумотларига кўра, янги рейс 2017 йил 24 мартига қадар амалга оширилади. Чипталарни бугундан бошлаб сотиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: