Россиянинг ВЭБи Ўзбекистонга юқори технологияли маҳсулотларни етказиб беришни молиялаштиради

Дата: 17:38, 03-10-2018.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Внешэкономбанки (ВEБ) Ўзбекистонга юқори технологияли маҳсулотларни етказиб беришни молиялаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия банкининг матбуот хизматидан хабар беришларича, ВЭБ ва Ўзбекистон Миллий энергияни тежаш компанияси (МЭТК) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

“Томонлар Ўзбекистон Республикасига юқори технологияли россия маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ишларини олиб бориш ва хизматлар кўрсатишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.

“(…) Меморандумнинг имзоланиши Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий, илмий-техникавий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, - дея таъкидлади банк раисининг ўринбосари Д. Алгульян.

Ўз навбатида, ўзбек компаниясининг бош директори Д. Муратов россиянинг энергия тежовчи илғор технологияларини жорий этиш Ўзбекистонга ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, маҳсулот сифати ва самарадорлигини оширишга имкон беришини қайд этиб ўтди.

Шундан кейин маълум қилинишича, ВЭБ МЭТК Россия компаниялари иштирокида Ўзбекистон сув хўжалигида электр станциялари ва насос станцияларини модернизация қилишни кўзда тутувчи қатор лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр. Томонлар ҳамкорликнинг муайян йўналишларини амалга ошириш учун алоҳида битимлар тузадилар.

Сурат манбаи: из http://www.1news.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: