Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистоннинг 15 фуқароси ҳалок бўлди

Дата: 12:35, 06-10-2017.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистоннинг 15 фуқароси ҳалок бўлди, деди маҳаллий губернаторнинг матбуот котиби Рита Шляхова деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.   

Владимир вилоятидаги автобус ва поезднинг тўқнашуви натижасидаги қурбонлар сони 19 кишигача ошди, деб хабар қилди “Лента.ру”га Тергов қўмитаси Москва шаҳар транспорт тергов бошқармаси вакили Елена Марковская.

У қурбонлар орасида уч нафар бола борлигини ҳам айтиб ўтди.

“Бугун оқшом ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Қозоғистон давлат рақамига эга автобус Ореховскийдаги тирбандликни айланиб ўтаётган маҳал переездда автобус ўсиб қолган. Автобусдаги одамлар уйқуда бўлишган, улар 50 нафар бўлган, ҳайдовчи бақирган, автобусдан 34 киши югуриб чиқишга улгурган. Югуриб чиққанлар тирик қолган, автобус ичида қолганлар ҳалок бўлишган. Поезднинг автобусга келиб урилиши натижасида автобус парчаланиб кетган", - деди Шляхтина РИА Новостига.

Эслатиб ўтамизки, Покров темирйўл станциясидаги тўқнашув 6 октябрда маҳаллий вақт билан соат 03:39да содир бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: