Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Ҳайрли ишлар декадаси”ни ўтказади

Дата: 14:56, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг октябр-ноябрида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси анъанавий “Ҳайрли ишлар декадаси”ни ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда тадбир Ангрен, Андижон, Олмалиқ, Бухоро, Ғазалкент, Жиззах, Достабод, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Фарғона, Чиноз, Чирчиқ ва Янгийўлда бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди элчихонада.

Тадбир доирасида элчихона ходимлари ватандошлар учун консуллик ва умумий масалалар бўйича кўчма маслаҳатлар уюштирадилар. Шунингдек, элчихона вакиллари Улуғ Ватан уруши ва меҳнат фронти иштирокчилари, ёрдамга муҳтож ватанддошларга моддий кўмак берадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: