Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дарвозаларида Георгий ленталари тарқатилади
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 2, 3, 4 ва 5 майда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дарвозаларида Георгий ленталари тарқатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Элчихонадан маълум қилишларича, Георгий ленталари россия шаҳарларида 2005 йилда пайдо бўлган. РИА Новости ва “Талабалар жамоати” ташкилоти томонидан амалга оширилган акция Ғалабанинг 60 йиллигига бағишланган эди. У йил давомида Улуғ ватан уруши у ёки бу оилага қандай таъсир қилгани ҳақидаги ҳикоялар эълон қилинган “Бизнинг Ғалаба” интернет-лойиҳасидан келиб чиққан.
“Акциядан кўзланган асосий мақсад янги авлодларга XX асрнинг энг мудҳиш урушини ким ва ниманинг эвазига ютгани, кимнинг авлодлари эканлигимиз, нима билан мағрурланишимиз ва кимни эсдан чиқармаслигимиз зарурлигини ёдда тутишга интилишдан иборат”, - дейлади хабарда.
“Акция рамзи анъанавий икки рангдан фойданилган “Георгий лентаси”нинг рамзий лентасидан иборат. У юқоридаги лентанинг аниқ нусхаси эмас, лекин ушбу жасорат ва шараф рамзига уйғун”, - деб таъкидлайди элчихона.