Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими ходимлари вилоятларга чиқадилар

Дата: 17:10, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ - Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига чиқадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 3 июн соат 12.00да улар Намангандаги, шу куни соат 18.00да Фарғонадаги, 4 июн соат 12.00да Андижондаги РФ фуқаролари ва россияликларни қабул қиладилар.

Вилоятлардаги қабул доирасида турли консуллик масалалари бўйича маслаҳатлар берилади, янги русумдаги хорижий паспортларни расмийлаштирмоқчи бўлган РФ фуқароларидан тегишли аризалар қабул қилинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: