Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси 2014 йилдаги ўзбек-россия муносабатлари якунларини эълон қилди
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг брифинги бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Энг асосийси – бизни жуда кўп нарсалар – барқарор муносабатларимизнинг мустаҳкам асоси бўлган халқларимиз ўртасидаги тарихий шаклланган дўстлик, замонавий дунё қандай бўлиши кераклигига муштарак қараш, ҳар бир халқнинг ўз тақдирини мустақил белгилаш ҳуқуқига ҳурмат ва буни қўллаб-қувватлаш бирлаштириб туришини таъкидламоқчи эдим. Ва айнан шу сабабли тўлоқонли ва ҳам иккитомонлама, ҳам халқаро жиҳатларни қамраб олувчи ўзбек-россия муносабатлари яхши келажакка эгалигига аминман”, – деб таъкидлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси.
Тюрденевнинг сўзларига кўра, “тугалланаётган йил ҳамкорликнинг барча жабҳалари бўйича ўзбек-россия муносабатларининг барқарор ривожланиши билан эсда қолади”.
“Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги боғликликлар ҳақиқий дўстона ва ўзаро фойдали характерга эга. Уларнинг асосида – бой умумий тарих, халқларимизни боғлаб турган минглаб ришталар бор. Россия ва Ўзбекистон асосий халқаро масалаллар юзасидан муштарак ва яқин қарашларга эга. Биз юзага келаётган низоларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш тарафдоримиз, халқаро терроризмга қарши кураш, оммавий қирғин қурорларининг тарқалишига йўл қўймаслик йўли билан миллий, ҳудудий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни кучайтириш юзасидан ҳаракатларни оширишни ёқлаймиз”, – деди россиялик дипломат.