Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда 101 ёшли фахрийга янги паспорт топширди

Дата: 17:38, 03-05-2016.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 2 майда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев ва Россия Федерациясининг Мудофаа масалалари бўйича Атташесининг катта маслаҳатчиси Василий Лалошлар Улуғ Ватан уруши фахрийси, Тошкентда истиқомат қилувчи РФ фуқароси Н.М.Семиковнинг олдига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида РФ Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот релизида айтилишича, “унинг (УВУ фахрийси Семиковнинг – ЎзТАГ) 101-туғилган кунида В.Тюрденев олдинроқ етказилган РФ президенти В.Путиннинг Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 71 йиллига бағишлаб йўллаган табригига қўшимча равишда Н.М.Семиковга олдинги хужжатининг муддати тугагани муносабати билан РФ янги фуқаролик хорижий паспортини топширди”.

“Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Россияда Н.М.Семиков авлодининг ўта қийин шароитларда сонсиз қурбонлар эвазига инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушлардан бирида кўрсатган қахрамонлигига чуқур хурмат билан муносабатда бўлишларини таъкидлади.  Шунингдек, у, авлодлар ўз ватани, Европа ва дунёнинг озодлигини сақлаб қолган, кейинчалик халқ хўжалигини тиклаган жангчилар ва фронт орти меҳнатчиларини доимо ардоқлашларини айтиб ўтди”, - дейилади матбуот релизида. 

Ташриф якунида В.Тюрденев фахрийнинг узоқ ва мардона ҳаёти барча, аввало ёшлар учун беғараз фидокорона меҳнат, ҳақиқий маънавий қадриятлар тимсоли эканлигини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: