Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси тошкентлик ветеранга медаль ва Путиннинг мактубини топширди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев яқинда 100 ёшга кирган тошкентлик ветеран Николай Семиковга “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 70 йиллиги” медали ва Путиннинг табрик мактубини топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз табрик сўзида юз ёш Ватан равнақи йўлида сарфланган кўп йиллик фаолиятнинг муносиб бир довони эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, элчи Россия Семиковлар авлодининг жасоратига улкан ҳурмат билан қарашини ҳам қайд этди. Чунки ушбу авлод мислсиз қурбонлар эвазига инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда ССРИ мустақиллигини сақлаб қолди, кейинчалик вайрон қилинган халқ хўжалигини тиклашга катта хисса қўшди”, – деб таъкидланади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.