Россотрудничество Чирчиқда Афғон-жангчилар хотирасига боғга асос солди

Дата: 13:22, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Россотрудничествонинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси Чирчиқда Афғон-жангчилар хотирасига боғга асос солди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда пойтахтдаги Россия Фан ва маданият марказининг раҳбари Виктор Шулика, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг мудофаа масалалалари бўйича аппарати атташеси, Ўзбекистондаги “Ветеран” фахрий жангчи ва ногиронлар бирлашмаси аъзолари, журналистлар иштирок этдилар”, - дейилади Россотрудничествонинг хабарида.

Хусусан, Чирчиқда Афғон-жангчилар хотирасига мемориал олдида тинчлик ва хотиржамлик учун ҳаётларини қурбон қилган байналминал ҳарбийлар жасорати хотираси рамзи бўлган ёш дарахтлар ўтқазилди. Янги Хотира боғининг ҳар бир дарахти ҳалок бўлган жангчи рамзидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: