Ростех давлат корпорацияси Ўзбекистонда қатор технологик ишлаб чиқаришлар очади
Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – “Ростех” давлат корпорацияси бош директори Сергей Чемезов ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ўзаро англашув ва фуқаролик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида меморандуми имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томонлар Ўзбекистон машинасозлик корхоналари эҳтиёжлари учун кенг қамровли маҳсулотлар композицион материаллар, металлни қайта ишлаш ва бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар. Шунингдек, автомобилсозлик корхоналарининг саноат кооперацияси доирасида, Ўзбекистон ҳудудида ҳаво қатновини автоматлашган ҳолда бошқариш, газтурбинали ва газ қазиб олувчи ускуналарни етказиб бериш ва таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширади.
“Имзоланган келишув Ўзбекистон Республикаси билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган, хусусан, гап саноат ва технологиялар соҳасида халқаро инвестиция дастурларида иштирок ҳақида кетмоқда. Режаларда замонавий тиббий ускуналар, кардиологик скрининг, неонаталь ускуналар, чақалоқлар учун инкубаторлар, ингаляцион техника, вакцина ва фармацевтик препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида кетмоқда”, – деди Сергей Чемезов.
“Ростех” Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишларида ҳам иштирок этиш ҳам кўриб чиқмоқда. Улар орасида ўзбек темир йўллари эҳтиёжлари учун “Уралвагонзавод” АЖнинг 1520 ммдаги ғилдираклар жуфтлигининг ўқларини ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳам киради. Тоғ-кон саноатида “Олис” мис кони негизида тоғ-кон мажмуасини барпо қилиш, шунингдек, кимё саноатида қатор лойиҳалар ҳам шулар жумласидандир.