Ростов-Донда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади

Дата: 15:49, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ростов-Донда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир фармойишни 2017 йил 9-декабр куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев имзолади.

Россия ҳукумати сайтида чоп этилган баёнотда таъкидланганишича, “Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари тармоғининг кенгайтирилиши Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, ишчи муҳожирларга хизматлар самарадорлиги ва сифатини оширишга хизмат қилади”.

Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги россиялик томоннинг Ростов-Донда бош консулхона очиш учун розилигини расман сўраган эди. Мурожаат Россиядаги кўплаб Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, меҳнат мигрантларига консуллик хизматлари кўрсатиш зарурияти, шунингдек, Россия ҳудудлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш истаги билан изоҳланган эди.

Ушбу бош консулликнинг консуллик округига Жанубий ва Шимолий Кавказ федерал округлари таркибига кирувчи федерация субъектлари қиради.

Сурат манбаи: https://tum.wikipedia.org/wiki/Rostov-on-Don

Янгилик билан ўртоқлашиш: