РТХАБ савдолари ҳажми ўтган ҳафта спот бозори ўсишига қарамасдан камайди

Дата: 09:21, 28-03-2014.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ –17-23 март кунлари Республика товар-хом ашё биржасидаги савдолар ҳажми ўтган ҳафтага қараганда 2 млрд сўмга озайди ва 189,8 млрд сўмни ($84,08 млн) ташкил қилди,дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги(ЎзТАГ).
Кўргазма-ярмарка савдолари ва корпоратив ҳаридлар ҳажми қисқарди, биржанинг қолган савдо майдончаларида ўсиш қайд этилди.
Спот бозори ўтган ҳафтаўсди ва 156,4 млрд сўмни ($69,28 млн) ташкил этди. Рангли металлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва нефт маҳсулотлари сотувлари кўпайди. Сотувлар таркибида қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 55% тенг бўлди.
Валюта савдо майдончаси кўрсаткичи аксинча, қисқариб, ўтган ҳафтадаги $3,2 млндан $1 млнга тушди. Суюлтирилган газ ва саноат мойларининг ялпи улуши 74% бўлди. Шўртан ГКК экспортга $347 минглик 990 тонна суюлтирилган газ чиқарди.Портландцемент улуши 3% тенг бўлди.
Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми 14,7% пасайиб 21,5 млрд сўмни ($9,52 млн) ташкил этди. Республика ичидаги битимлар озайган бўлсада, экспорт ҳажми 5,7 млрддан 7,4 млрд сўмгача ўсди.
Кичик бизнес субъектлари маҳсулотлари реализацияси 19 млрд сўмни ташкил этди. Бу ерда металлургия, химия саноати вамашинасозлик маҳсулотлари савдоси (14,9 млрд сўм) етакчилик қилмоқда. Металлургия маҳсулотлари савдоси миқдори 6,7 млрд сўмга тенг бўлди.
Давлат ҳаридлари бўйича электрон савдолар 17,7% ёки 6 млрд сўмга қадар ошди ($2,66 млн). Бюджет маблағлари тежами 1,6 млрд сўмгачани ташкил қилди. Кичик бизнес улуши битимларда 90 фоиздан 93% ошди.
Корпоратив ҳаридларнинг ҳафталик миқдори 6,4 млрд сўмдан 6 млрд сўмгача ($2,66 млн) пасайди. Молия маблағларининг тежами миқдори 1,2 млрд сўмни ташкил этди. Ҳафта якунлари бўйича қурилиш моллари (17%), компьютер техникаси таъмири хизматлари (15%) , оргтехника (9%) ва машинасозлик маҳсулотларига (8%) талаб катта бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: