Рус маданияти ишқибозлари танловга таклиф этилмоқда

Дата: 14:44, 21-04-2014.

Тошкент. 21 апрель. ЎзТАГ – “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзбекистонликларни “Сўз бизга!” халқаро ижодий танловида қатнашишга таклиф этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ваколатхонадан маълум қилишларича, танлов 2014 йилда “Рус жамғармаси” томонидан ўтказилаётган “Рус дунёси маданияти йили” халқаро акцияси доирасида ташкил этилган. Танловдан мақсад – россияликлар ва мамлакатдан ташқаридаги ватандошлар эътиборини рус адабиёти ва маданияти дурдоналарига қаратишдан иборат.
2014 йил 15 сентябргача конкурсга болалар расмлари, иншо ва эсселар қабул қилинади. Танловда россия ва хорижий таълим муассасалари, бадиий тўгарак ва изостудиялар ўқувчилари, университет талабалари, рус тили курслари, шунингдек, Рус марказлари ва Рус дунёси Кабинетлари тингловчилари қатнашишлари мумкин.
Танлов якунлари 2014 йил октябрда сарҳисоб қилинади.
“Рус дунёси” танлов ғолиблари “Рус дунёси”нинг 3-4 ноябрда Сочида бўлиб ўтадиган VIII Ассамблеясига таклиф этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: