Русланбек Давлетов Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Дата: 11:01, 06-01-2017.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармонига мувофиқ амалга оширилди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил сентябрдан бошлаб  Р.Давлетов Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У тўрт ОТМ, жумладан, Буюк  Британиядаги Варвик университетини тугаллаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Давлат рақобат қўмитасининг етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Сўнгра етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2004-2012 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бўлими бош мутахассиси лавозимида, 2012-2014 йилларда Олий суд қошидаги Демократизация ва суд қонунчилигини либераллаштириш тадқиқот маркази директор ўринбосари, директор в.б. лавозимларида ишлаган. 2014-2016 йилларда президент маъмурияти қошидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан Ҳамкорлик хизмати бўлими мудири бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: