“Русский мир” жамғармаси рус тилида ёзувчи ёш ўзбек журналистлари учун конкурс эълон қилди

Дата: 17:03, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Турли мамлакатларга мансуб бўлган ёш рус тилли журналистлар “Со-Творение” халқаро конкурсида иштирок этишлари мумкин. У иккинчи марта “Русский мир” жамғармаси томонидан ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги вакилотхонасидан хабар қилишларича, ишлар икки номинацияларда қабул қилинади. Булар “Янги ечимлар”– замонавий ОАВ соҳасида тадқиқот эсселари конкурси ва “Олам авлоди” – репортаж, таҳлил, интервью, мақолалар, радио- ёки телесюжет жанрларида эълон қилинган журналистик ишлар танлови.

Конкурс “Русский мир” жамғармаси томонидан  эълон қилинган “Олам авлоди” дастури доирасида ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад – ёшлар орасида етакчилик уқувлари, ташаббускорлик, ижодий ва коммуникатив малакаларини ривожлантириш, билимлар билан ўртоқлашиш, рус тилини халқаро мулоқот ва миллатлараро тили сифатида оммалаштириш кабилардан иборат.

Конкурсга 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган рус тилли россия ва хориж босма ОАВ, интернет-нашрлар, теле- ва радиокомпаниялар журналистлари, журналистика факультетлари талабалари таклиф этилади. Ишлар 2016 йил 1 апрелдан 15 сентябрга қадар қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: