Рустам Азимов МБ раиси этиб тайинланиши кутилмоқда

Дата: 17:35, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда, деб ёзади маҳаллий Tafsilot.uz нашри.

Нашр маълумотига кўра, шу билан бирга у Бош вазирнинг ўринбосари вазифасини ҳам сақлаб қолади. Бу эса МБ раиси лавозими Бош вазирнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилишини англатади.

Нашр мухбирлари маълумотни аниқлаштириш учун Молия вазирлигига мурожаат қилганлар. Вазир қабулхонасида Р.Азимов хизмат сафарида эканлигини маълум қилишган. Ўз навбатида, вазир ёрдамчиси раҳбарининг бошқа ишга ўтгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини, кейинроқ яна қўнғироқ қилишни илтимос қилган.

МБда ҳам вазиятга ойдинлик киритишмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: