Рустам Азимов Россияга ўзбек маҳсулотларини етказиб бериш учун “яшил йўлак” ташкил этишни таклиф қилди

Дата: 17:48, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россияга ўзбек маҳсулотларини етказиб бериш учун “яшил йўлак” ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида сўз Рустам Азимов ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевнинг Москвадаги ишчи учрашуви чоғида кетган.

Томонлар икки мамлакатнинг АСМ доирасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилганлар.

Учрашув доирасида томонлар ўзбек мева-сабзовот маҳсулотларининг Россия ҳудудига етказилиши ҳажми оширилишидаги бир қатор тўсиқлар мавжудлигини ҳам таъкидлашган.

“Ўзбек томони Россияга ушбу мамлакатнинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати ва “Россельхознадзор” ўртасида келишув тузиб, божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи “яшил йўлак” деб номланувчи жараён орқали келишувлар тузиш имконини кўриб чиқишни таклиф қилди”, – дейилади РФ Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ишчи комиссияси тузилди. Июл охирида ишчи гуруҳнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзбек мева-сабзовот маҳсулотлари етиштирувчилар, россия савдо тармоқлари, шунингдек, масъул муассасалар вакиллари иштирок этишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: