Рустам Қосимов Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлди

Дата: 13:19, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Рустам Собирович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги УП-5091 сонли фармонига мувофиқ, Рустам Собирович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди ҳамда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод қилинди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: