Рустам Қосимжонов ўзбек шахматчилари орасида етакчилигини сақлаб қолди

Дата: 17:39, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – ФИДЕ рейтингига кўра Ўзбекистоннинг ТОП-10 шахматчилари рўйхатини ҳамон Рустам Қосимжонов бошқариб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” клубидан маълум қилишларича, ФИДЕ янги рейтинги 1 февралда эълон қилинган.

Етакчи учта эркак шахматчилари сирасига гроссмейстер Рустам Қосимжонов (2704), гроссмейстер Антон Филиппов (2582) ва гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов (2568) кирдилар.

Шунингек, энг кучли 10 ўзбек шахматчилари рўйхатида FM Темур Игонин (2498), GM Михаил Салтаев (2489), GM Марат Жумаев (2481), GM Алексей Барсов (2459), GM Тоҳир Воҳидов (2435), FM Нодирбек Абдусатторов (2430) ва IM Жўрабек Хамроқуловлар (2414) бор.

Аёллар рейтингига келсак, ФИДЕ версияси бўйича етакчи учликда WFM Ирина Геворгян (2281), WIM Сарвиноз Қурбонбоева (2262), WFM Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2188) бор.

Ўзбекистоннинг ТОП-10 шахматчи қизлари рўйхатига WFM Бахора Абдусатторова (2162), WFM Ҳулкар Тоҳиржонова (2158), WIM Севара Боймуротова (2156), Нодирабегим Парпиева (2116), Елена Вербова (2104), Нодира Нодиржонова (2099), Умида Чоршанбиева (2053) кирганлар.

Дунёнинг энг кучли ўнталигига Магнус Карлсен (Норвегия, 2844) ва Хоу Ифан (Хитой, 2673) етакчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: