РЖД Ўзбекистонга қатновчи поездларни қисқартирмайдиган бўлди

Дата: 17:52, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 14 декабридан бошлаб “Российские железные дороги” ОАЖ (РЖД) Украина, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистонга қатновчи поездларни бекор қилмоқда, бироқ Беларусия, Ўзбекистон, Молдавия ва Абхазияга поезд қатновини сақлаб қолади, деб хабар беради ТАСС РЖД вакилига асосланган ҳолда.

“Поездларни бекор қилиш ҳақидаги қарор 2014-2015 йилларда ҳаракат графигини тартибга солиш доирасида қабул қилинди ва юқоридаги маршрутларнинг паст рентабеллиги билан боғлиқ”, - деди РЖД вакили.

Унинг сўзларига кўра, агар илгари пассажир поездлари ҳаракати графиги ёзги муддатда ўзгартирилган бўлса, энду бу декабрда содир бўлади. Шундай қилиб, поездларни бекор қилиш ҳақидаги қарор камида бир йилга қабул қилинган.

“Аммо зарур бўлган ҳолда қатнов яна қайта тикланиши мумкин”, - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.

Янгилик билан ўртоқлашиш: