“Сўғдиёна” ўзбек ПФК менежерлари молия найрангбозликлари учун 4 йилдан қамалди

Дата: 13:02, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди “Сўғдиёна” профессионал футбол клуби (ПФК) ижрочи директори Дилшод Ражабов ва ушбу клуб бош бухгалтери Донабой Ёқубовларнинг ҳар бирини молия найрангбозликлари учун 4 йилдан озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар қилади РИА Новости чоршанба куни суд вакилига асосланган ҳолда.

Тергов давомида судланувчиларнинг клубнинг ҳомий ташкилотлардан тушган 1,3 млрд сўм (Ўзбекистон МБнинг курси бўйича $550 минг) пул маблағларини ўзлаштириш ва ишлатиб юбориш мақсадларида жиноий битимга кирганликлари исботланди, деб аниқлаштирди суд вакили.

Жиззахлик “Сўғдиёна” ПФК бошқа 14 жамоа қатори Ўзбекистон олий лигасида мамлакат чемпионатида қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: