Сўнгги 11 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш суръатлари 12,1% ташкил этди

Дата: 09:45, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Сўнгги 11 йилда (2004-2015 йиллар) Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш суръатлари 12,1% ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Хусусан, Ўзбекистон аҳолиси 2004 йилда 25 млн 864 минг 350 кишини ташкил қилган бўлса, 2015 йилда 31 млн 298 минг 900 кишига етган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳоли сони ўсиш суръатлари бўйича фақат Тожикистондан ортда қолди (12,6%, 6 млн 658 минг 900 – 8 млн 449 минг 500).

Қозоғистонда ҳам аҳоли сони 11,6% ўсди (15 млн 013 минг – 17 млн 544 минг 350). Ўсиш суръатлари Қирғизистонда 11,6% (5 млн 104 минг 700 – 5 млн 957 минг 300), Озарбайжонда 11,4% (8 млн 398 минг 300 – 9 млн 649 минг 300) ва Россияда 10,1% (144 млн 067 минг 300 – 146 млн 393 минг 600) ташкил қилди.

Шу билан бирга, Ҳамдўстликда аҳоли сони камайган мамлакатлар ҳам мавжуд. Украинада бу кўрсаткич минус 11% (47 млн 271 минг 300 – 42 млн 675 минг 300), Арманистонда минус 10,5% (3 млн 164 минг 900 – 3 млн 004 минг 600), Беларусда минус 10,2% (9 млн 730 минг 200 – 9 млн 498 минг 600) ва Молдовада минус 10,1% (3 млн 603 минг 900 – 3 млн 554 минг 200) кишини ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: