Сўнгги икки ҳафта мобайнида Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 13,92 ва 8,14 сўмга пасайтирди

Дата: 22:37, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Сўнгги икки ҳафта мобайнида Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 13,92 ва 8,14 сўмга пасайтирди, хусусан, курс 2016 йил 27 декабрда 13,92 сўмга (3231,48) ва 2017 йил 3 январда 8,14 сўмга (3239,62) пасайди, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2016 йил октябри бошидан бери банк назоратчиси доллар курсини ҳафтасига 18 сўм ва ундан кўпга пасайтирмоқда: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96), 1 ноябрдан 18,22 сўмга (3102,18), 8 ноябрдан 18,33 сўмга (3120,51), 15 ноябрдан 18,44 сўмга (3138,95), 22 октябрдан 18,22 сўмга (3157,50), 29 ноябрдан 18,66 сўмга (3176,16), 6 декабрдан 13,77 сўмга (3189,93), 13 декабрдан 13,77 сўмга (3203,70), 20 декабрдан 13,86 сўмга (3217,56), 27 декабрдан 13,92 сўмга (3231,48) пасайтирди.

2017 йил бошида банк назоратчиси инфляция суръатларини сунъий пасайтириш тактикасига яна қайтди. 3 январда ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан курси атига 8,14 сўмга “тушди”. Аммо бу даража 2016 йил бошидагига қараганда анча юқори.

Агар юзага келган вазиятга совуққонлик билан назар солинса, қизиқарли ҳолатни кўриш мумкин. Яъни Ўзбекистоннинг амалдаги президенти жамоасининг валюта сиёсати ўзгармади. Ва бу ҳол ўзбек ҳукумати ваъда қилиб улгурган валюта бозорини ислоҳ қилиш режалари баробарида кузатилмоқда. Ушбу ваъдаларга мувофиқ, мавжуд уч курс: расмий, тижорат ва “қора бозор” курслари унификация қилиниши зарур эди.

Ўтган сафар башорат қилганимиз каби, қисқа истиқболда миллий валютанинг тезкор  девальвацияси ўзбек иқтисодиёти барқарорлиги учун муаммолар туғдириши мумкин. Аммо узоқ истиқболда кўпчилик курсларнинг бирлаштирилиши макроиқтисодий кўрсаткичларни барқарорлаштириши, сўмнинг барқарор тўлов воситаси, ЭАВ айланиши ҳисобига ижобий натижа беради.

Валюта бозоридаги вазият қандай бўлиши ҳақида 2017 йил баҳори бошига бориб бир нима дейиш мумкин. Бироқ мавжуд тамойиллар ваъдалар бажарилишига ҳалитдан шубҳа туғдирмоқда.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 20 декабрда $1 эвазига 6650 сўм таклиф этилган бўлса, 2017 йилнинг 4 январида 6800 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий ваюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: