Сўнгги уч йилда биронта ҳам ўзбек спортчсиси допинг қўллашда ушланмади

Дата: 16:49, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Сўнгги уч йилда биронта ҳам ўзбек спортчиси допинг қўллашда ушланмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sputnikнинг Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитасидаги манбага асосланиб хабар қилишича, ҳозирда ҳар йили 50 маҳаллий спортчи допингга қарши тестдан ўтади. Бутунжаҳон Допингга қарши агентлиги (ВАДА) қоидаларига кўра, допингни текширувчи ходимлар текширувга огоҳлантирмасдан келадилар ва текширув тўсатдан ўтказилади.

Масалан, Россияда кейинги 4 йилда 16 сузувчи допинг қўллашда фош этилди. Допингга боғлиқ можаролар россиялик енгилатлетикачилар ва оғир атлетларни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: