Сўров Ўзбекистонда бизнеснинг давлатга ишончи ошаётганлигини кўрсатди

Дата: 14:30, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бизнеснинг давлатга ишончи ошмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай кайфиятлар бизнес вакиллари орасида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган сўров натижалари бўйича аниқланди. Мазкур натижалар Тошкентда бўлиб ўтган халқаро

конференция ташкилотчилари томонидан эълон қилинди.

Конференция сингари сўров ҳам Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, республика Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилди.

Сўров натижаларини муҳокама қилишга 25 мамлакат вакиллари, шу жумладан, дипломатик миссиялар, халқаро ташкилотлар ва бизнес таркиблар вакиллари жалб этилди.

Жами 10 кун – 25 мартдан 5 апрелгача ўтказилган сўров мамлакатдаги бизнес ҳамжамият ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ва ундан кўп нарса кутаётгани ва вилоятларда давлат органлари томонидан уларни бажаришга фаол қўшилишни кутаётганини кўрсатди.

Сурат манбаи: http://www.nevnews.ru/news/2018-01-23/opros-predprinimateley-ob-usloviyakh-vedeniya-biznesa-v-sankt-peterburge/

Янгилик билан ўртоқлашиш: