Сўров Ўзбекистонда яшовчиларнинг 84,3% аҳоли билан мулоқотни қўллаб қуватлашини кўрсатди

Дата: 15:56, 06-05-2017.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Сўров Ўзбекистонда яшовчиларнинг 84,3% аҳоли билан мулоқотни қўллаб қуватлашини кўрсатди. Ушбу натижаларни “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган ижтимоий сўровда иниқланди.

Олинган маълумотларга кўра, сўровда қатнашганларнинг 34,6% сўнгги вақтда давлат ҳокимияти органлари ёки хўжалик бошқаруви идораларига ўз муаммоларини ҳал этиш бўйича мурожаат қилган. Уларнинг ярмидан ортиғи ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб ҳокимиятларга борган. Бу эса аҳоли ушбу тузилмаларни муаммоларни ҳал этишга қодир органлар, деб билишидан далолат беради. Бундан ташқари, сўров иштирокчиларининг 28% маҳаллалар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органлари, пенсия жамғармаси, ижтимоий таъминот бўлимлари, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларидан ёрдам сўраган.

Сўров давомида 82,1% иштирокчи мурожаатларни кўриб чиқишда ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари уларни қийнаётган масалалар бўйича шахсан суҳбатлашганини айтган. Фуқароларнинг кўпчилиги (93%) уларга ҳеч қандай босим кўрсатилмаганлигини баён қилган. Бу аҳоли билан алоқанинг самарали йўлга қўйилганидан дарак беради. Давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилган иштирокчиларнинг 53,9% аризаси бўйича жавобларни қонунда белгиланган ўн беш кун ичида олганини, 13,3% эса жавоб бир ойда келганини қайд этган.

Қайд этиш зарурки, 67,8% фуқаролар улар мурожаат қилган давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун аниқ чоралар кўрганини айтишган. 57,5% респондентлар натижалардан қониққан, ҳар бешинчи иштирокчи қисман қониққан, 4,7% олинган жавоблардан кониқмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: