Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон Хитойдан 10 поғонага ва Туркманистондан 12 поғонага ўзиб кетди
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ - Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон (166-) Хитойдан 10 поғонага ва Туркманистондан 12 поғонага (178-) ўзиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Рейтинг “Чегарасиз мухбирлар” халқаро ташкилоти томонидан тузилган бўлиб, 180 мамлакатларни ўз ичига олган.
Қолган собиқ совет мамлакатлари қуйидаги ўринларда: Эстония (14-), Латвия (24-), Литва (35-), Грузия (64-), Арманистон (74-), Молдова (76-), Қирғизистон (85-е), Украина (107-), Россия (148-), Тожикистон (150-), Беларусь (157-), Қозиғистон (160-), Озарбайжон (163-).
Ривожланган давлатлардан АҚШ 41-, Германия 16-, Франция 45-ўринларда.
Рейтингнинг биринчи икки поғонасини Финляндия ва Голландия, сўнгги икки ўринни Шимолий Корея ва Эритрея эгаллаган.