Сабина Мустаева Биринчи каналдаги “Овоз. Болалар” лойиҳаси ғолиби бўлишини кутмаганлигини айтди

Дата: 17:18, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – “Овоз. Болалар” лойиҳасининг иштирокчиси тошкентлик Сабина Мустаева ғалабадан кейин “Комсомольской правда” газетасига интервью берди ва унда лойиҳада ғалаба қозонишини “кутмаганлиги”ни таъкидлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Албатта, мен ғалаба қилишимни кутмаган эдим. Ортимдаги рақамлар ҳисобланаётган пайтда мен уларни ҳатто кўра олмадим ҳам. Чунки кўриш қобилиятим унча яхши эмас. Бунинг устига таблодаги рақамлар жуда кичкина экан. Лекин қизлар (суперфиналда Сабина қўшимча турда Евдокия Малевская ва Саида Мухаметзяновалар билар бирга чиқди) олқишлай бошлаганларида бошимдан “наҳонки мен?” деган савол ўтди”, - деди С.Мустаева.

Эслатиб ўтамизки, 17 апрелда Сабина Мустаева “Биринчи канал”нинг тўғридан-тўғри эфирида томошабинлар овозлари кўмагида “Овоз. Болалар” лойиҳасининг ғолибасига айланди.

“Овоз. Болалар” лойиҳаси – “Биринчи канал”даги вокал телевизион шоу бўлиб, унда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар қатнашишлари мумкин. Томошада уч устоз иштирок этиб, ҳар бири 15 иштирокчидан иборат жамоа тузади. Финал қисмига 45 иштирокчиларнинг бари чиқади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: