Салоҳиятли ўзбек муҳожирларига РФнинг миграцион қонунчилиги тушунтирилади
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Салоҳиятли ўзбек муҳожирларига Россия Федерациясининг миграцион қонунчилиги тушунтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018 йил 25 май соат 18:00да “Пойтахт” бизнес-марказида (Ш. Рашидов кўчаси, 16 уй, 4 қават, “Навоий” зали, мўлжал – “Мустақиллик” метро станцияси) Россия Федерациясининг амалдаги консуллик муаммолари ва миграцион қонунчилигининг ўзига хосликларига бағишланган семинар бўлиб ўтади”, - дейилади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Фейсбук тармоғидаги саҳифасида.
Таъкидланишича, тадбир доирасида иштирокчилар зарур маслаҳатларни олишлари, шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими мудири И. Ю. Фетисов ва Россия ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимларига ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, жавоб олишлари мумкин.
Сурат манбаи: https://mosopora.ru/events?page=35