“Саломатлик” поезди мутахассислари Қорақалпоғистонда тиббий текширув ўтказиб, гуманитар ёрдам топширадилар

Дата: 16:24, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – “Саломатлик” поезди мутахассислари Қорақалпоғистонда тиббий текширув ўтказиб, гуманитар ёрдам топширадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда Ўзбекистонда экологик нобоп туманлар, шу жумладан, Қорақалпоғистонга “Саломатлик” гуманитар поездини жўнатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир “Соғлом авлод учун” жамғармаси, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ва ҳомийлар томонидан ташкил этилди. Поезд Тошкент – Мискен – Тўрткул – Тошкент маршрути бўйича юради.

Жамғармадан хабар қилишларича, “Саломатлик” поездида “Ўзбекистон темир йўллари” шифокорлари фаолият юритиб, улар аҳоли, энг аввало болалар ва аёлларни тиббий кўрикдан ўтказадилар.

Шунингдек, ҳудуд аҳолисига 34,7 млн сўм ва $465,250 гаманитар ёрдам ҳам тарқатилади. Ушбу кўмак дори-дармонлар,ногиронлар аравачалари, гигиена воситалари, витаминлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим кечаклардан ташкил топган.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда “Саломатлик” поездлари Навоий, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларига жўнатилган эди. Бу ерда 3,6 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилди, $707,4 минг ва 623 млнлик гуманитар ёрдам тарқатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: