Самарқанд автозаводи Евро-4 стандартидаги CNG двигателли илк автобус намунасини тақдим этди
Самарқанд. 31 июл. ЎзТАГ – Самарқандда сиқилган табиий газда (CNG) ишловчи Евро-4 стандартидаги биринчи ўзбек автобусининг тақдимоти бўлиб ўтди. У Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“CNG двигателли автомобилларнинг экологиклиги ва иқтисодий фойдасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ушбу маҳсулотга талаб катта бўлиши кутилмоқда. Самарқанд автомобил заводи буни ҳисобга олган ва ISUZU Motors кўмагида ушбу хилдаги йўловчи автобуси ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинган эди”, – деб таъкидлашди завод матбуот хизматида.
Бугунда дизель двигателли автобусларнинг катта қисми газ ёқилғиси ёки газдизелга ўтказилган. Аммо бошқа ташкилотлари томонидан жиҳозланган ушбу автомобилларга “Самавто”нинг дилерлик марказларида кафолатли хизмат кўрсатилмайди. Янги автобус ушбу масалани ҳал қилади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, CNG двигателли автомобилларни ишлаб чиқариш 2011 йилда ISUZU ва Самарқанд автомобиль заводи ҳамкорлигида бошланган. 2013 йилда CNG двигателли юк автомобилларини сотиш бошланди. 2014 йилда эса завод CNG двигателли ихтисослашган автомобилларни ишлаб чиқаришга биринчи буюртмани олди.


