Самарқанд ИИБ раҳбарларидан бири пора олаётган пайтида қўлга тушди

Дата: 16:34, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мизллий хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқанд ИИБ тергов бўлими бошлиғи майор Нодир Набиевни $1 минг миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими алдов йўли билан самарқандлик хусусий тадбиркордан ўзи томонидан текширилаётган жиноят иши доирасида 90 млн сўмлик моддий ёрдамни қоплаб беришда кўмаклашишни ваъда қилиб $100 пул ундирган. Аммо, кейинчалик Набиев тадбиркордан ишда ёрдам бериш учун яна $1 минг талаб қилган”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, Набиев жиноят ишини икки ой давомида тергов қилар экан уни ўзининг шахсий харажатларини тўлашга ва Самарқанддаги энг қиммат кўнгилочар масканлардаги зиёфатлари кўтаришга ҳам мажбур қилган.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210 моддаси 2 қисми бўйича (Пора олиш) жиноят иши очилган. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: